Ёшлар ишлари агентлиги Ургут туман бўлимига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Ургут туман бўлимига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, Президентнинг 2020 йил 30 июндаги фармонига асосан ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Ургут туман бўлими бошлиғи лавозимига Хамраев Элёр Махматқулович тайинланди.
Хамраев Элёр Махматқулович 1986 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 2009 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини тамомлаган.
Элёр Хамраев бугунги кунга қадар «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Ургут тумани филиали раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АОКА Наманган вилояти бошқармасига раҳбар, Давлат ва хўжалик бошқарув органларида ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармасига янги бошлиқ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармасида тайинлов амалга оширилгани ҳақида хабар қилган эди.