Пахтаобод тумани вилоятда биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажарди

Aндижон вилояти Пахтаобод тумани вилоятда биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, пахта ҳосилини 15 cентябрдан йиғиб-териб олиш ишлари бошланган ҳамда 22 кун мобайнида ўтказилган йиғим-терим давомида шартнома режаси 100,04 фоизга топширилган. Маълум қилинишича, 2020 йилда Пахтаобод туманида 6 минг 481 гектар ер майдонга чигит уруғи экилган бўлиб, давлатга 20 минг 500 тонна пахта ҳосили топшириш бўйича шартномалар тузилган.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Улуғнордаги фермер хўжалиги пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажаргани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Бухорода Қоровулбозордаги фермер хўжалиги пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб ҳамда Фарғонадаги учта туманда пахта режаси бажарилгани маълум қилинди.

Янгиликлар