Пахтаободда кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига 187,5 млн сўм тарқатилди
Андижон вилояти Пахтаобод туманида 200 дан ортиқ кам таъминланган оиланинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига 187 миллион 500 минг сўм тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 3-сектор ҳудудидаги 4 та маҳаллада жойлашган 87 та кам таьминланган оиланинг 163 нафар фарзандларига 81 миллион 500 минг сўм миқдоридаги моддий ёрдам пуллари берилган.
Бундан ташқари, сектор ҳудудидаги 5 та МФЙларда жойлашган 117 та эҳтиёжманд хонадоннинг 213 нафар фарзандига 106 миллион 500 минг сўм моддий ёрдам пули тарқатилган.
Аввалроқ Марғилон шаҳридаги 22 та маҳаллада, Қўштепа, Ўзбекистон, Нуробод ва Фурқат туманларидаги кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига ёрдам пуллари берилган эди.