Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 19 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:17 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Фото: «Shutterstock»

Маълум бўлишича, зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 39,69 градус, шарқий узунлик бўйича эса 71,99 градусни ташкил этган. Зилзила магнитудаси М=4, чуқурлиги 27 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 293 километр бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Фарғонада : 79 километр, 3 балл.

Эслатиб ўтамиз, 27 cентябрь куни водий вилоятларида зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Зилзила кучи Наманганда 4 балл, Aндижон ва Фарғонада 2 баллни ташкил этган. Шунингдек, 6 октябрь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи водий вилоятларида сезилгани хабар қилинган.

Янгиликлар