Сергелида имтиёзли нархда хонадон олиб бериш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди
Сергели туманида имтиёзли нархларда турар-жой хонадони олиб бермоқчи бўлган аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Хабарга кўра, фуқаро А.Г. фуқаро Н.Н.га ўзини Сергели туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси сифатида таништирган ва юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали тумандаги кам таъминланганлар учун қурилган кўп қаватли уйлардан 3 та хонадонни имтиёзли нархларда олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 9 000 АҚШ долларини олгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан А.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: