Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида 17 сентябрь куни электр таъминотида 9 соатлик узилиш бўлади
Самарқанд шаҳрида 17 сентябрь куни Сартепа атрофи ва «СамГАСИ»да электр таъминотида 9 соат давомида узилиш бўлади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Маълум қилинишича, «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси томонидан Сартепа Т-1, ВТ-1-110 кВли нимстанциясида электр қурилмалари таъмирланиши белгиланган.
Ушбу ишлар муносабати билан «Хўжа Ғулом», «Навбоғчиён», «Дўкчи», «Бекҳо», «Мирзо Улуғбек», «Янгиқўрғон», «Кўл» ва «Бўстон» маҳаллаларида 17 сентябрь куни соат 09:00 дан 18:00 гача электр таъминотида узилиш бўлиши қайд этилган.
Шунингдек, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти бош корпусида, Компьютер технологиялари ва гидромелиорация коллежи, Озиқ-овқат коллежларида ҳам мазкур вақт давомида электр энергиясида узилишлар кузатилиши маълум қилинган.
Мавзуга доир: Самарқандда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан 2 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари таъмирланди
Аввалроқ Самарқанднинг 3 та ҳудудидаги 5 та трансформатор таъмирлаш ишларидан сўнг ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди.