Видео: Тошкентда «Opel Vectra» автомобили ёниб кетди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 10 ноябрь, сешанба куни «Opel Vectra» русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Маълум қилинишича, 10 ноябрь куни соат 14:02 да Яшнобод тумани Уйсозлар кўчасида «Opel Vectra» русумли автомашинанинг мотор ва салон қисми ёнган. Автомашина 1989 йилда туғилган Р.А.га тегишли экани аниқланган.

Хабарга кўра, ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчилар гуруҳи воқеа жойига соат 14:08 да етиб борган ва ёнғин соат 14:15 да ўчирилган. Ёнғин содир бўлган жойдан ўт ўчирувчилар қисмигача бўлган масофа 3 километр эканлиги қайд этилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ўрганилмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғинга қарши экипаж қисми жалб қилинган.

Аввалроқ Пешку туманида пахта ортилган юк машинасининг тиркамаси ёниб кетгани ва мазкур туманда «Matiz»га ўрнатилган газ баллони портлагани ҳақида хабар қилинган эди.

Шунингдек, Пастдарғомда «Жигули»да ёнғин чиққани ҳамда Пайариқда «Damas» ёниб кетгани маълум қилинганди.

Янгиликлар