Ургут туман ҳокимлигига янги бош мутахассис тайинланди

Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимининг 7 сентябрдаги фармойишига кўра Жуманов Сардорбек Сирожиддин ўғли туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахасисси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, Сардорбек Жуманов 1990 йил Ургут туманида туғилган ҳамда 2012 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Жуманов Сардорбек тайинловга қадар Ургут тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари етакчи мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Булунғур тумани халқ таълими бўлимига янги мудир, Ургут тумани ҳокимига янги ўринбосар, Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар, Жомбой тумани ҳокимига янги ўринбосар, Ромитан туманига янги прокурор ҳамда Бухоро вилояти Қурилиш бош бошқармаси раҳбарига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар