Андижонда юк машинаси пиёдани босиб кетди

Ҳодиса 5 февраль куни соат 14:30 ларда Андижон вилояти Асака шаҳар «Беруний» МФЙ И. Бухорий кўчасидан ўтган «Фарғона халқа йўли» автомобиль йўлининг 164-километрида содир бўлган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Таъкидланишича, ҳайдовчи Д.Б. «МАН» русумли юк автомобилида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида, йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Ю.А.ни кўрмай қолиб, ҳаракатланиб юбориши оқибатида уриб юборган. Натижада, пиёда, 83 ёшли Ю.А. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Андижонда йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани «Damas» уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар