Навоийда йўл ўртасида ўтирган маст эркакни «Nexia» босиб кетди — видео

Навоий вилоайти Конимех туманида «Nexia» ҳайдовчиcи йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолатда ўтириб қолган маст фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.

Фото: Telegram / @zamonuz

Маълум қилинишича, ҳайдовчи 34 ёшли фуқарони кўрмай уриб юборган. Ҳайдовчи фуқарони кўрибоқ тормозни босганини, аммо унгача кеч бўлганини таъкидлаган.

«Турмуш ўртоғимни ишига олиб бораётган эдим. Олдинда чироғи ёниқ ҳолда «Damas» келаётган эди. Сўнгра ўз машинамнинг яқинни ёритувчи чироқларини ёқдим. «Damas» ўтиб кетганидан сўнг йўлдаги болани кўрдим. Тормозни босдим, аммо улгурмадим. У бола ҳам йўлнинг ўртасида ўтириб олган экан», — дейди ҳайдовчи.

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган фуқаро туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай фуқаро вафот этган. Воқеа ҳудуди текшириб чиқилганида автоҳалокат аҳоли яшаш ҳудудидан ташқари йўлда содир бўлган. Ҳолат юзасидан дастлабки текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлгани ва Фарғонада «Cobalt» ҳайдовчисига «Spark» томонидан содир этилган қоидабузарлик хати келгани тўғрисидаги хабарга изоҳ берилгани маълум қилинган.

Янгиликлар