Дамино эффекти: Самарқандда 2 та машина тўқнашиши оқибатида 4 та машина пачоқ бўлди — видео

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида 20 январь куни 4 та автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа 20 январь куни соат 22:30 да Самарқанд шаҳар М.Улуғбек ва М.Қошғарий кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Р.Э. бошқарувидаги «Nexia-2» ҳамда 2002 йилда туғилган Ж.Э. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобиллар тўқнашган. Тўқнашув оқибатида «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган А.Т. бошқарувидаги «Nexia» ҳамда П.З. бошқарувидаги «Cobalt»га тўқнашган.

Қайд этилишича, тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, йўл транспорти ҳодисасида енгил шикастланган Орландо ва Cаптива машиналарининг ҳайдовчилари гарчи содир бўлган ҳодисада жабрланувчи бўлишсада, негадир воқеа жойидан кетиб қолган.

Аввалроқ Наманганда бошқарувни йўқотган «Spark» йўл четига ағдарилиб кетгани ва Навоийда отаси мастлиги учун машинани 10 ёшли бола бошқаргани хабар қилинган эди. Шунингдек, Бухорода автобус ёниб кетгани ҳамда унинг ёниб кетиш сабаби очиқланди.

Янгиликлар