Тошкентда «Toyota» билан тўқнашган «Lacetti» яна иккита машинага шикаст етказди — видео

Тошкент шаҳрида 19 январь куни «Lacetti» «Toyota» билан тўқнашгандан кейин «Matiz» ҳамда «Mazda»га бориб урилиб, машиналарга шикаст етказди.. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Telegram

Хабар қилинишича, воқеа соат 16:00 атрофида Яккасарой туманидаги Кичик ҳалқа йўлида («Uzgazoil» ёқилғи қуйиш шохобчаси қаршисида) содир бўлган.

Тўқнашув 32 ёшли ҳайдовчи Т.У. бошқарувидаги «Lacetti» «Toyota»га бориб урилиши оқибатида содир бўлган. Кейин эса «Lacetti» 60 ёшли Б.Ҳ. бошқарувидаги «Мatiz» ва А.К. бошқарувидаги «Мazda» машиналари билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида «Toyota» ҳайдовчиси, унинг 45 ёшли рафиқаси ва вояга этмаган фарзанди ҳамда «Matiz» ҳайдовчиси жароҳат олганлиги боис шифохонага олиб борилган. Ҳозирда автоҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Аввалроқ Наманганда бошқарувни йўқотган «Spark» йўл четига ағдарилиб кетгани ва Навоийда отаси мастлиги учун машинани 10 ёшли бола бошқаргани хабар қилинган эди. Шунингдек, Бухорода автобус ёниб кетгани ҳамда унинг ёниб кетиш сабаби очиқланди.

Янгиликлар