Ўзбекистонда 2021 йил январь ҳолатига банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажми қанчага ўсгани маълум қилинди
Ўзбекистон Марказий банки томонидан тайёрланган қисқача шарҳда 2021 йил январь ойи учун нақд пул муомаласи бўйича кўрсаткичлар маълум қилинди.
Шарҳга кўра, 2021 йил январь ойида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 32,1 трлн сўмни ташкил этиб, 2020 йил январга нисбатан 7 фоизга ошган. Банклар кассаларига нақд пул тушумлари 17,0 трлн, чиқим эса 15,1 трлн сўмни ташкил этган.
Бундан ташқари, 2021 йил январида банк кассалари (ва банкоматлар)дан олинган нақд пуллар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,7 фоизга ошган. Банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажми 1,7 трлн сўмга (1,5 баробар) ўсган.
Банклардан берилган нақд пуллар таркибида банк карталаридан ечиб олинган нақд маблағлар улуши 25 фоиздан 35 фоизга етган.
Шунингдек, 2021 йил январь ойида банк карталарига 15,9 трлн сўмлик маблағлар келиб тушиб, банк карталаридаги 5,2 трлн сўмлик (32,8 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақд қилиб олинган.
Мавзуга доир: