Бўстонда Деҳқон бозоридан фуқарога салкам 8 млн сўм қарз ундириб берилди

Андижон вилояти Бўстон туманида Деҳқон бозоридан фуқаро фойдасига 7 650 000 сўм қарз ундириб берилди. Бу ҳақда Андижон вилояти мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлими иш юритувига 2020 йил 25 январда фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2020 йил 8 январдаги қарздор Бўз туман «Деҳқон бозори» МЧЖдан ундирувчи Л.М.(аёл) фойдасига 7 650 000 сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Бўз туман «Деҳқон бозори» МЧЖга ушбу қарздорликни тўлаб қўйиши тўғрисида бир неча бор огоҳлантириш хатлари берилган. Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида, қарздор бозорнинг АТБ «Агробанк» Бўстон туман филиалидаги ҳисоб рақамларига «МИБ портал» орқали инкассо топшириқномалари юборилган.

Таъкидланишича, қонунда белгиланган тартибда олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, қарздор Бўз туман «Деҳқон бозори» МЧЖдан ундирувчи Л.М. фойдасига 7 650 000 сўм пуллар тўлиқ ундириб берилиши таъминланган.

Аввалроқ Оққўрғонда аёлга етказилган зарар учун қарийб 19 миллион сўм, Тошлоқда кредит тўламаган тадбиркордан 278 миллион сўм ҳамда Бешариқда пахта тозалаш заводидан тадбиркор фойдасига 40 миллонн сўм ундирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар