Самарқандда 2020 йилнинг 9 ойида қайси маҳсулотлар республика бўйича энг кўп етиштирилгани маълум бўлди
Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг 9 ойида сабзавот, узум, сут маҳсулотлари pеспублика бўйича энг кўп етиштирилгани маълум бўлди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қуйидаги вилоятлар етакчилик қилган:
- Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (790,2 минг тонна маҳсулот);
- Самарқандда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1162,5 минг тонна);
- Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (512,1 минг тонна);
- Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (195,7 минг тонна);
- Aндижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (417,5 минг тонна);
- Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (479,0 тонна);
- Қашқадарёда энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (221,4 минг тонна);
- Самарқандда энг кўп – 982,1 минг тонна сут олинган;
- Тошкент вилоятида энг кўп – 987,2 миллион дона тухум олинган;
- Хоразмда энг кўп – 7 909 тонна балиқ овланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каттақўрғонда қиймати 871 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 132 та инвестиция лойиҳаси доирасидаги ишлар кўриб чиқилгани ва Самарқандда 2020 йил якунигача 5 триллион 340 миллион сўмлик лойиҳалар ишга туширилиши хабар қилинганди.
Шунингдек, Самарқандда сўнгги тўққиз ойда хорижий капитал иштирокида 59 та корхона ташкил этилгани, вилоятда 2020 йилнинг 8 ойи давомида 121 минг долларлик қалампир, январь—август ойларида эса хорижга 2 тонна асал экспорт қилингани ҳамда Самарқандда ўтган 8 ойда умумий қиймати 700 миллион доллардан ортиқ товар ва хизматлар импорт қилингани ҳақида хабар қилинганди.