Шавкат Mирзиёев Туркия президентини мамлакат Республика деб эълон қилинган кун муносабати билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами — Республика эълон қилинган кун муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдоғанга табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, мактубда сўнгги йилларда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, инфратузилма ва молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб, том маънода стратегик шериклик даражасига кўтарилгани мамнуният билан қайд этилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Туркия президенти ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг серқирра ва масъулиятли фаолиятига янги зафарлар ва туганмас куч-ғайрат, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилаган.

Маълумот учун, Туркия 1923 йил 29 октябрда Республика деб эълон қилинган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Хитой раисига ХХР ташкил топган кун муносабати билан ТуркманистонНикарагуаТожикистонҚирғизистон президентларини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳамда Япониянинг янги бош вазирига табрик йўллагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар