Тўрақўрғонда 2 млн сўмлик гашиш сотаётган эркак ушланди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 24 октябрь куни 7,27 грамм гашишни 100 доллар ва 1 030 000 сўмга сотаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2020 йил 24 октябрь куни Мингбулоқ туман Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими вакиллари томонидан «Назорат-харид» тадбири ўтказилган. Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро туманда жойлашган ошхона олдида тадбир иштирокчисига 100 доллар ва 1 030 000 сўм пул эвазига ўткир ҳидли, қорамтир рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида ушланган.

Модда целлофан парчасига ўралган бўлиб, 2 дона бўлак ҳолатда бўлган. Шунингдек, модда текшириб кўриш учун туман Ички ишлар бўлимига олинган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 7,27 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Фарғона шаҳрида чўнтагида гашиш олиб юрган маст эркак, Қўқонда эса 3 та целлофан пакетда гашиш ва марихуана сақлаб келган эркак қўлга олинганди. Шунингдек, Норинда уйида салкам 10 грамм гашиш сақлаган, Андижонда эса 4 минг долларга гашиш гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланганди.

Мавзуга доир:

Наманган шаҳрида 0,04 грамм гашишни 250 минг сўмга сотаётган эркак ушланди

Янгиликлар