Тошкент вилоятида йигитлар тунда ноқонуний пойга уюштирди — видео

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларини Тошкент шаҳри билан боғловчи янги қурилган автомобиль йўлида бир гуруҳ ҳайдовчилар тунги вақтда хавфли ҳолатни юзага келтирган ҳолда пойга уюштирганликлари акс этган видео тарқалди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, видеода уч нафар ҳайдовчи, яъни 1993 йилда туғилган, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи М.Р. «Audi» русумли, давлат рақам белгиси 01 Т 297 СВ бўлган, 1992 йилда туғилган, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи Т.Ш. «Malibu-2» русумли, давлат рақам белгиси 01 G 008 AB бўлган ва 1992 йилда туғилган К.A. «Maserati»  русумли, давлат рақам белгиси 01 490 ННА бўлган транспорт воситаларида ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига зид равишда, ўзаро келишув асосида пойга уюштиришган.


Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритилган.

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси

Аниқланишича, вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу видеолавҳада акс этган барча транспорт воситалари аниқланган. Уларнинг ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилган ҳамда уларга нисбатан тегишли баённома расмийлаштирилган.

Аввалроқ Юнусободда «BMW» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида 8 та автомобиль шикастлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар