Тошкентдаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги изоҳ берди.

Жорий йил 1 февраль куни соат 14:00 атрофида Шайхонтоҳур тумани Улуғбек 7-тор кўчасидаги уйда ёнғин бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга маълумот келиб тушди.

Ҳодиса жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:10 да етиб борган ва ёнғин соат 14:40 да ўраб олиниб соат 15:00 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Янгиликлар