Ўзбекистонда 6 соат ичида яна 214 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 1 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 214 кишига ошиб, 24 783 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 193 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар 12 та ҳудудда жами 835 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9337 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган коронавирусга чалинган 64 ва 67 ёшли беморлар вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистонда инфекция қурбонлари сони 147 кишига етган.

Янгиликлар