Қирғизистонда 23 ёшли йигит ҳарбий қисмда теракт уюштирмоқчи бўлди

Қирғизистон махсус хизмати 31 декабрь куни ҳарбий қисмда теракт уюштирмоқчи бўлган йигитни ҳибсга олди. Бу ҳақда Республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига асосланиб «газета.ru» хабар берди.

Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг қўшни давлатлардан бирининг махсус хизматлари билан биргаликдаги фаолияти натижасида Қирғизистон ҳудудида террористик ҳаракатнинг олдини олинган.

Аниқланишича, ҳибсга олинган шахс Қирғизистон фуқароси. У 1998 йилда туғилган. Тергов маълумотларига кўра, йигит ўз режаларини қўлбола портловчи мослама билан амалга оширишни режалаштирган. Қайд жтилишича, у халқаро террористик ташкилот аъзоси бўлган.

«Унинг уйида тинтув ўтказилганда, уйдан форма тўплами, юк туширадиган жилет, ҳарбий поябзал, дурбин, букланадиган пичоқ ва чет тилидаги варақаларни топилди», — дея таъкидлаган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходими.

Аввалроқ Россияда террористик ташкилотга қўшилишга уринган 2 нафар ўзбекистонлик қамалгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Киевдаги банкни портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонлик эркак психиатрия клиникасига жойлаштирилганди.

Янгиликлар