«Соч парвариши учун ҳафтасига 16 минг доллар». Жаҳон юлдузлари гўзаллик учун қанча маблағ сарфлайди? — рейтинг

Жаҳон киноси юлдузлари доим томошабинлар назарида ёш ва гўзал бўлиб кўринади. Аммо улар қад-қомат ва ҳуснни сақлаб қолиш учун қанча маблағ сарфлашини одатда ҳамма ҳам билавермайди. «Cosmopolitan» нашри қуйида машҳур аёлларнинг гўзаллик учун сарфлайдиган маблағларини тақдим этади.

Коллаж: «Tez News»

Рианна

Рианна, асосан, сочларига эътибор қаратади. Доимий равишда соч турмагини янгилаб туради, рангини ўзгартиради. Маълум бўлишича, юлдуз сочлари учун ҳафтасига 16 минг доллар сарфлайди. Бундан ташқари, ойига 50 минг доллар маблағни косметология учун ажратади. Шунингдек, тери парвариши ва лифтинг учун ҳам маълум миқдорда пул сарф этади.

Фото: «Cosmopolitan»

Рианнанинг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 66 минг долларни ташкил этади.

Виктория Бекхэм

Викториянинг тери юзасидаги тешикчалари катталашгани сабабли кўп муаммо туғдиради. Виктория Бекхэм ҳафтасига бир марта косметолог ҳузурига боради ва бу унга 15 минг долларга тушади.

Фото: «Cosmopolitan»

Викториянинг бир ойда парвариш учун  сарфлаган жами пули 60 минг долларни ташкил этади.

Кейт Миддлтон

Кейт Миддлтон парвариш учун деярли ҳар куни вақт ажратади. Соч турмаги, косметолог, визажист, тишларни оқартириш хизматлари каби.

Фото: «Cosmopolitan»

Кейтнинг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 40 минг долларни ташкил этади.

Анжелина Жоли

Анжелина Жоли косметология, турмак ва пардоз учун ҳафтасига 15 минг доллар пул сарфлайди. Бироқ юлдузнинг бошқа харажатлари ҳам мавжуд. У терисидаги муаммолари туфайли дерматолог ва дори-дармон учун яна маблағ сарфлашига тўғри келади. Бу эса ойига 25 минг долларни ташкил этади.

Фото: «Cosmopolitan»

Жолининг парвариш учун бир ойда сарфлайдиган жами пули 40 минг долларни ташкил этади.

Гвинет Пэлтроу

Актриса Гвинет Пэлтроу ташқи кўринишига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашади. У юз ва тана учун барча хизматлардан фойдаланади. У махсус массаж, плазмолифтинг ва тикловчи муолажалар ёрдамида мунтазам равишда сочларига ғамхўрлик қилади. Албатта, буларнинг барчаси пул эвазига амалга оширилади.

Фото: «Cosmopolitan»

Гвинетнинг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 25 минг долларни ташкил этади.

Ким Кардашьян

Кардашьян бўш вақтини ҳамиша гўзаллик салонида ўтказади. У мунтазам равишда визажистга киприкларининг парвариши, косметик муолажаларни амалга ошириши учун пул тўлайди. Юлдуз булар учун ойига 5 минг доллар сарфлайди, пластик операциялардан ташқари. У ринопластика, липосакция ва танасининг айрим қисмларини катталаштиришга ҳам улгурган. Маълум бўлишича, ушбу операцияларнинг барчасига 25 минг долларга яқин пул сарфлаган.

Фото: «Cosmopolitan»

Кардашьяннинг бир ойда парвариш учун сарфлаган жами пули 20 минг долларни ташкил этади.

Женнифер Энистон

Гўзаллик ҳақида гап кетганда Женнифер энг тежамкор юлдузлар қаторига киради. Албатта, айни пайтда унинг кўриниши ҳам жуда яхши. У ойига «атиги» 10 минг доллар сарфлайди. Бу пулга у соч турмаги, массаж, гўзаллик муолажаларини амалга оширади. Буларнинг барчаси у учун шунчаки зарур ҳисобланади.

Фото: «Cosmopolitan»

Женнифернинг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 10 минг долларни ташкил этади.

Бритни Спирс

Бритни Спирснинг гўзаллик салонида катта пул сарфлашига ишониш қийин.  Аммо қўшиқчи декоратив косметика учун йилига 35 минг доллар сарфлайди.

Фото: «Cosmopolitan»

Бритнининг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 3,5 минг долларни ташкил этади.

Рейтинглар