Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимига қайтди

Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб Дурдона Раҳимова тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар, Дурдона Раҳимова Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Дурдона Раҳимова бунга қадар пойтахт ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган (2020 йил мартидан 2023 йил январигача).

Янгиликлар