Фарғонада ўз томорқасида марихуана етиштирган шахс аниқланди

Фарғона вилоятида яшовчи шахс ўз томорқасида наркотик ўсимликларни етиштиргани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот ҳизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, воқеа Марғилон шаҳрида содир бўлган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган текширув вақтида фуқаронинг томорқасида 13 туп нарко-ўсимлик парваришлаб келаётганлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари, унинг уйидан 37 килограммдан ортиқ наркотик моддалар жумладан: кўкнори бошоқлари, марихуана, гашиш, ва кўкнори сомони топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар