Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги байроқдорлари маълум қилинди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари делегациясининг байроқдорларини эълон қилди.

Миллатлар парадида мамлакат байроғини бокс бўйича жаҳон чемпиони Абдумалик Халоқов ва қиличбозлик бўйича 2022 йилги ёзги Осиё ўйинлари совриндори Зайнаб Дайибекова олиб боради.

Маълумот учун, ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача Парижда бўлиб ўтади. Уларнинг дастурида 329 та совринлар жамланмасидан иборат 32 та спорт тури намойиш этилади.

Янгиликлар