Шавкат Мирзиёев Остонадаги ШҲТ саммитига ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан (Қозоғистон) Остонада бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар беради.

Саммитда ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳамкорлик муаммолари ҳам кўриб чиқилади.

Йиғилиш якунлари бўйича Остона декларацияси ва иқтисод, хавфсизлик, экология, энергетика, туризм ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистон раҳбарининг ташриф дастури доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда.

Янгиликлар