Риштонда 2 млрд сўмдан зиёд маблағга капитал реконструкция қилинган мактаб фойдаланишга топширилди (фото)

Фарғона вилояти Риштон туманидаги мактабга 2,2 миллиард сўм инвестиция киритилиб, капитал реконструкция қилинди ва фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Риштон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, туманда таълим соҳасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган бўлиб, маълум қилинишича, туманда 3 та хусусий мактаб очилиб фаолият кўрсатиб келмоқда.

Фото: Риштон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, таълим сифатини ошириш, ўқувчиларга шарт-шароит яратиш мақсадида 2019 йилда Зохидон қишлоғида 1 та янги мактаб қурилиши амалга оширилган ва Дўтир қишлоғидаги мактабда 250 ўринли қўшимча бино қурилган. Шунингдек, 2020 йилда Қайрағоч қишлоғидаги 10-мактабда инвестиция дастури асосида 2,2 миллиард сўм маблағ сарфланиб, мукаммал таъмирланган ва замонавий мактабга айлантирилган.

Фото: Риштон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

«Бугунги кунда туманимиз ёшлари Россия, Япония, Aмерика ва бошқа кўплаб хорижий давлатларда ўқиб, ўша жойларда ҳам муваффақият билан фаолият олиб бораётганлиги туманимизда таълим-тарбия беришдаги муваффақиятларимиз нишонасидир», — дейилади хабарда.

Фото: Риштон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Нурободда янги мактаб филиали ва Иштихонда 100 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Жондорда 4 миллиард сўмдан ортиқ пулга болалар-ўсмирлар спорт мактаби қурилгани ҳамда Ромитанда 210 ўринли янги мактаб биноси фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар