Сўх туманида кичик авиация учиш-қўниш йўлаги қурилади

Фарғона вилояти Сўх туманида кичик авиация учиш-қўниш йўлаги қурилади. Бу ҳақда «Сўхликлар24» хабар берди.

Фото: «Сўхликлар24»

Хабарга кўра, Йўл-транспорт вазирлиги ва «Аэройўл лойиҳа» МЧЖ вакиллари Сўх туманида кичик авиация учиш-қўниш йўлаги қурилиши масалаларини кўриб чиқмоқда. Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси, ҳаво транспорт бош мутахассиси Жаҳонгир Султоновнинг маълумотига кўра, жой танлангандан сўнг қурилиш ишлари бошланади.

Фото: «Сўхликлар24»

Таъкидланишича, учиш-қўниш йўлаги фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Фото: «Сўхликлар24»

Аввалроқ Сўхда самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдочси ташкил этилиши хабар қилинган эди. Шунингдек, Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиақатновлар йўлга қўйилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар