Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 85 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 85 миллиондан ошди. Ўлимлар сони эса 1,84 миллиондан ошган. Бу ҳақда «Worldometers» маълум қилди.

Фото: «Bloomberg»

Маълум қилинишича, 3 январь куни дунёда вирус юқтирганлар сони 85 миллион 51 минг 716 нафарни ташкил этган. Энг кўп вирус юқтириш ҳолати 20 миллион 904 минг 701 нафар кўрсаткич билан АҚШда кузатилган. Шунингдек, салкам 358 мингдан ортиқ америкалик ҳалок бўлган.

«Коронавирус ватани» — Хитой вирус юқтирганлар сони бўйича 82-ўринга тушди. Ҳозиргача Хитойда салкам 87 мингдан зиёд одамда вирус аниқланган. Сўнгги вақтларда Баҳрайнда 93 минг, Кения салкам 97 минг вирус юқтирганлар сони қайд этилган. Шунингдек, 3 январь ҳолатига Ўзбекистон коронавирус юқтирганлар сони бўйича Қирғизистондан кейинги ўрин, 85 ўринда қайд этилган.

Аввалроқ Осиё мамлакатларига ҳам коронавируснинг янги тури кириб келгани ҳақида маълумот берилган эди. Шунингдек, Африканинг яна бир мамлакати — Нигерияда коронавируснинг янги тури аниқланган.

Янгиликлар