Фарғонада «шоқоллар» номида зўравонликни тарғиб қилган блогерлар жавобгарликка тортилди

Фарғона вилоятида блогерлар зўравонликни тарғиб этувчи видеоларни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, воқеа Фарғона вилоятининг Қува туманида содир бўлиб, 1994 йилда туғилган фуқаро ўзининг Instagram саҳифасида «шоқоллар» номида зўравонлик саҳналари акс этган видеони жойлаштирган.

Натижада, ҳуқуқбузарларга нисбатан 189-модданинг 1-қисми (Зўрлик ёки шафқатсизликка сиғинишни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш  ва намойиш этиш) билан маъмурий баённомалар тузилди.


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар