Бухоро вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 3 сентябрь, пайшанба куни ҳокимлик аппаратида айрим тайинловлар амалга оширилди.

Маълум бўлишича, Олимжон Исматов Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг котибият мудири этиб тайинланди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Олимжон Исматов 1983 йил 29 сентябрда Ромитан туманида туғилган, маълумоти олий. 2005 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Бухоро шаҳар Ф.Хўжаев тумани халқ таълими бўлими ҳисобчиси сифатида бошлаган. Шундан сўнг:

  • Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими иқтисодчиси, бош иқтисодчиси (2004—2007), Бухоро шаҳар ҳокимлиги молия бўлими халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари — бўлим бош иқтисодчиси (2007—2012);
  • Бухоро шаҳар молия бўлими мудири ўринбосари — халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи (2012—2013);
  • Бухоро вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси истиқболни белгилаш ва даромадларни таҳлил қилиш бўлими бошлиғи (2013—2017);
  • Бухоро вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси (2017—2020) лавозимларида ишлаган.

Айни вақтга қадар у Бухоро вилояти ҳокимлиги аппарати ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси етакчи мутахассиси сифатида фаолият юритиб келган.

Шунингдек, Азизжон Тўхтамишов Бухоро вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири этиб тайинланган.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Азизжон Тўхтамишев 1984 йил 5 апрелда Жондор туманида туғилган, маълумоти олий. 2006 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Жондор туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматида турар жой бинолари техниги сифатида бошлаган. Шундан сўнг:

  • Жондор туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати «Бир ойна» мутахассиси (2009—2010);
  • Жондор туман «Ермулккадастр» хизмати турар жой бинолари мутахассиси (2010—2011);
  • Жондор тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бош мутахассиси (2011—2012);
  • Жондор туман ер ресурслари ва  давлат кадастри бўлими бошлиғи (2012—2013);
  • Бухоро вилоят «Ермулккадастр» давлат корхонаси бошлиғи (2013—2016);
  • корхона маънавий ва маърифий ишлар бўлими бошлиғи (2016);
  • корхона бош муҳандиси вазифасини бажарувчиси (2016—2017);
  • корхона бошлиғи вазифасини бажарувчиси (2017) лавозимларида ишлаган.

Айни вақтга қадар у Жондор тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.

Аввалроқ Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар, Пайариқ туман халқ таълими бўлимига янги мудир, Республика мусиқа ва санъат коллежига раҳбар ҳамда Ўзбекистон бош вазирининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича янги маслаҳатчиси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси рахбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани маълум қилинган.

Янгиликлар