Наманганда 4,5 миллиард сўм эвазига 250 ўринга мўлжалланган хусусий мактаб қуриб битказилди (фото)

Наманган вилоятида 4,5 миллиард сўм маблағ эвазига 250 ўринга мўлжалланган хусусий мактаб қуриб битказилди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Наманганда жами 4,5 миллиард сўм маблағи эвазига хусусий мактаб қуриб битказилди. мазкур муассаса 250 ўринга мўлжалланган. Мактаб 2020/2021 ўқув йили учун 120 нафар ўқувчини қабул қилди. Уларнинг 88 нафари 1-синф ўқувчиларидир. Бошланғич таълим, яъни 1–4-синфларга мўлжалланган мазкур мактаб инглиз тили ҳамда математика фанларига ихтисослаштирилган. Дарслар эрталаб соат 8:00 дан бошланиб, 12:00 гача давом этади. Дарс машғулотлари инглиз, араб тиллари, ментал арифметика ва гимнастика тўгараклари билан ўтилади.

Фото: Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

«400 нафар ўқувчи таҳсил олаётган ‘Истиқбол замон болалари’нинг истиқболи порлоқ ўғил-қизлари нафақат юртимизда, халқаро миқёсдаги танлов ва фестивалларда ҳам муносиб эътироф ва муваффақият қозонмоқдалар. ‘Истиқбол замон болалари’га 2020/2021 ўқув йил учун жами 66 нафар ўғил-қиз қабул қилинди. Ушбу даргоҳда ўқувчилар 1—9-синфларда таҳсил оладилар», дейилади хабарда.

Фото: Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, Наманган вилоятида бугунги кунда 15 та нодавлат таълим муассасаси фаолият юритади. Уларда 1133 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 15 августдан нодавлат мактаблар ва боғчалар фаолиятига рухсат берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 2 та янги мактаб фойдаланишга топширилган. Аввалроқ Нурободда 324 миллион сўмга қурилган 2 та мактаб филиали биноси фойдаланишга топширилгани, шу туманнинг ўзида 428 миллион сўмга қурилган яна 3 та мактабнинг филиал биноси янги ўқув йилига тайёр экани хабар қилинган эди.

Янгиликлар