Тошкент вилоятида гўштлар ичига яширилган гильзалар топилди

Тошкент вилоятида гўштлар ичига яширилган 350 дона гильза аниқланди.

“Яллама” божхона постига кириб келган “Газель” русумли автотранспорт воситасидаги курьерлик жўнатмалар божхона назоратидан ўтказилган.

Божхона кўриги натижасида автотранспорт воситасига юкланган товарлар орасида гўшт маҳсулотлари ичига хуфиёна яширилган жами 14 қутида 350 дона ов қуроли учун гильзалар борлиги фош бўлган.

«Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади бошқарма хабарида.

Янгиликлар