Самарқандда бир-бири билан тўқнашган иккита фура ёниб кетди

Самарқанд вилоятида иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, 3 январь куни соат 22:50 ларда Самарқанд тумани “Ўзбек кенти” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда юк автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлиб, транспорт воситаларида ёнғин юзага келган.

“Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. ЙТҲ натижасида жароҳат олганлар йўқ”, — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар