Гаитида жиноий тўдалар туфайли комендант соати жорий этилди

Гаитида қуролланган жиноий тўдалар мамлакатнинг иккита энг йирик қамоқхоналарини ишғол этганидан сўнг тунгги комендантлик соати ва фавқулотда вазият эълон қилинди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

ФВ 72 соатга кучга кирди. Кўчаларга полициячилар, ўт ўчирувчилар, врачлар ва журналистлардан ташқари ҳеч кимнинг чиқиши мумкин эмас.

«Полициячиларга комендант соати амал қилинишини таъминлаш ва барча ҳуқуқбузарларни қўлга олиш учун қўл остидаги барча қонуний воситалардан фойдаланиш буюрилди», – маълум қилди молия вазир Патрик Бойвер.

Қайд этиш лозимки, ўтган ҳафтанинг ўртасидан бошлаб мамлакатда зўравонлик эскалацияси давом этмоқда, пайшанбадан буён тўққизтадан ортиқ одам ўлдирилди, уларнинг тўрттаси — полиция ходимлари эди. Жиноий тўдалар альянси етакчиси Жимми Шеризье, Барбекью лақабли собиқ полиция ходими жиноий гуруҳларни бирлашиб, бош вазир Ариэль Генрини амал курсисидан туширишга чақирди.

Жиноий тўдалар Гаити пойтахти Порт-о-Пренсдаги давлат муассасалари: Марказий банк, полиция маҳкамалари, халқаро аэропорт, миллий футбол стадиони ва йирик қамоқхоналарга ташкиллаштирилган босқинлар уюштирмоқда.

Гаити миллий қамоқхонасида 3687 та одам бор эди, уларнинг деярли барчаси — 3.5 мингта жиноятчи қочиб кетишга улгурди.

Янгиликлар