Афғонистонда кучли қор ва совуқдан 30 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди

Афғонистоннинг етти вилоятида кучли қор ва совуқ оқибатида 30 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди.

Хабарга кўра, Балх, Панжшир, Сарпол, Фарёб, Саманган, Тахар ва Қандаҳорда 30 минг 858 бош қорамол нобуд бўлган. «Толибон» расмийлари Балх вилоятда бир неча кун ичида 11 418 бош қорамол нобуд бўлганини айтган. Расмийлар транспорт йўлларини қордан тозалаш, вилоятнинг чекка ҳудудларида қолган аҳолига чорва еми ва озиқ-овқат етказиб бериш ҳаракатларини бошлаган.

Панжширда эса кучли қор ёғиши ва совуқ ҳаво туфайли 10 та уй зарар кўрган, 100 бош қорамол нобуд бўлган. Сарпол, Фарёб ва Саманганда йўқотишлар сони камида 12 минг қорамол экани айтилмоқда. Тахарда 1670 бош, Қандаҳорда эса 5670 бош қорамол нобуд бўлган.

«Толибон» табиий офатларга қарши кураш вазирлиги матбуот котиби Жанан Саиқ ўтган 12 кун ичида мамлакатда кучли қор ёғиши ва қаттиқ совуқ туфайли камида 20 киши ҳалок бўлгани ва яна 14 киши жароҳатланганини айтди.

Янгиликлар