Россияда 14 ёшли қизнинг интим суратларини тарқатган Ўзбекистон фуқароси ушланди

Россияда ўзбекистонлик эркак ўзини аёл қилиб кўрсатиб, 14 ёшли ўсмир қизни интим суратларини қолга киритди ва тарқатиб юборди. Бу ҳақда «Газета.ру» нашри хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, Москва вилоятида яшаб келаётган ўзбекистонлик эркак «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида аёл номи остида шахсий сахифасини яратиб, алдов йўли билан 14 ёшли қизни интим фотосуратларини қолга киритган. Кейинчалик у олинган суратларни оммага кўрсатиш учун ўз саҳифасига жойлаштирган.

Шундан сўнг, жабрланувчининг онаси воқеадан хабар топиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Натижада, полиция ходимлари айбланувчини «Балашиха» шаҳридан топиб, ҳибсга олишган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар