Ўзбекистонда Умра сафарини лицензиясиз амалга оширганлар учун жарималар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Ўзгартиришларга кўра, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича лицензияланадиган фаолиятнинг янги тури жорий этилмоқда. Лицензия Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилади, уни олиш учун 10 БРВ (3,4 миллион сўм) давлат божи тўланади.

Умра фаолиятини лицензиясиз амалга ошириш ёки қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда лицензия олиш 200 БРВ (68 миллион сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Қонун 3 ойдан кейин кучга киради.

Янгиликлар