Шавкат Мирзиёев тиқилинч қурбонлари муносабати билан Ҳиндистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва президент Драупади Мурмуга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари Ҳиндистон раҳбариятига Уттар-Прадеш штатида юз берган даҳшатли тиқилинч оқибатида қурбон бўлганлар муносабати билан Ҳиндистон раҳбариятига ҳамдардлик мактубини йўллади.

Эслатиб ўтамиз, кеча 3 июль куни Ҳиндистонда диний маросим вақтида, оломон орасида катта тиқилинч содир бўлди. Фожиа оқибатида 116 ортиқ киши ҳалок бўлиб, 80 киши турли тан жароҳатлари олган. Жабраланувчилар орасида асосан аёллар ва болалар бўлган.

 

Янгиликлар