Тошкентда 23 ёшли қиз «Абу Сахий» бозори автотураргоҳининг 8 қаватидан ўзини ташламоқчи бўлди

Яқинда, ижтимоий тармоқларда «Абу Сахий» бозори автотураргоҳининг 8-қаватидан сакрашга уринаётган қиз акс этган видео тарқалди. Аниқланишича, воқеа атрофидаги фуқаролар уни қутқаришга муваффақ бўлишди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Repost.uz нашрига берган маълумотига кўра, воқеа 3 июль куни соат 17:45 атрофида юз берган. Ҳабар берилишича, 2001 йилда туғилган фуқаро оилавий муаммолар туфайли ўз жонига қасд қилишга уринган.

«Туман ички ишлар бўлимларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича инспекторлари ҳамда психологлар томонидан қиз билан суҳбат ўтказилиб, ҳозир у мутахассислар назоратида», — дейилади бошқармада.

Янгиликлар