Фарғонада хонадонида 8 туп каннабис етиштираётган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона туманида уйида 8 туп каннабис етиштираётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, 20 август куни ИИВ хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Лоғон» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Б.A.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада ушбу шахс хонадонида 8 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ургут ва Нарпайда томорқасида жами 36 туп, Қўштепада уйида 41 туп, Пахтачида томорқасида 19 туп, Самарқандда ҳовлисида 2 туп каннабис етиштирган шахс аниқлангани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар