Тошкент туманларидан бири бир неча соатга газсиз қолади

Миробод туманининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳар Миробод туманининг «Наврўз», «Сарикўл», «Янги замон», «Истиқлолобод», «Банокати» ва «Иноқобод» МФЙларига 4 декабрь куни соат 11:40 дан 18:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

  • Аҳоли хонадонлари сони — 4018 та;
  • Улгуржи истеъмолчилар сони — 16 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Янгиликлар