Кейинги ҳафта Ўзбекистонда қор ёғиши ва ҳарорат -17 даражагача тушиши кутилмоқда

Жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиясининг шимолий Европа ҳудудларидан 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11-12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, 10-11 декабрь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин).

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 11-12 декабрда кечаси -10…-7 даражагача, кундузи -3…0 даражагача пасаяди, шимолда кечаси -17…-12 даражагача, кундузи -10…-5 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда 10-11 декабрда, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). 11-12 декабрда ҳаво ҳарорати кечаси -10…-7 даражагача, кундузи -3…0 даражагача пасаяди.

9-12 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумоти маслаҳатомуз ҳисобланади.

Янгиликлар