Бугун Тошкентнинг 5 туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Бугун, 5 июль куни Тошкент шаҳрининг 5 туманида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Худудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар беради.

Бугун режалаштирилган таъмирлаш ишлари муносабати билан мазкур ҳудудларда газ вақтинчалик ўчирилади:

Чилонзор тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача:

«Бешёғоч» маҳалласи – 220 та хусусий уй;

«Катта Олмазор» ва «Бешёғоч» маҳаллалари – кўп қаватли уйларда 1 505 хонадон;

30 улгуржи истеъмолчилар.

Шайхонтохур тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача:

Навоий кўчаси – саккизта кўп қаватли уйдаги 240 хонадон.

Янгихаёт тумани, соат 11:00 дан 17:00 гача:

«Ҳумо» ва «Машъал» маҳаллалари – 266 та хусусий уй;

2 улгуржи истеъмолчи.

Сергели тумани, соат 11:00 дан 17:00 гача:

«Софдил» маҳалласи – 70 та хусусий уй;

3 улгуржи истеъмолчи.

Олмазор тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача:

«Орзу» маҳалласи – бешта кўп қаватли уйдаги 237 та хонадон;

7 улгуржи истеъмолчи.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинган.

Янгиликлар