Фарғонада хонадонида 3 туп каннабис етиштириб келган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида уйида 3 туп каннабис етиштириб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, Қўштепа туманида 28 август куни ИИВ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда вилоят Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Эшонгузар» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро A.Б.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 3 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада хонадонида 8 туп, Ургут ва Нарпайда томорқасида жами 36 туп, Қўштепада уйида 41 туп, Пахтачида томорқасида 19 туп ҳамда Самарқандда ижарага олган уйида каннабис гиёҳванд ўсимлигини етиштираётган фуқаро аниқлангани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар