Видео: Андижонда каналга чўкиб кетган 18 ёшли қизнинг жасади топилди

Аввалроқ Андижонда 18 ёшли неварасини қутйқармоқчи бўлагн 65 ёшли бобо чўкиб ўлгани ва 9 кундан сўнг уларнинг жасади топилгани хабар қилинган эди. Воқеа ҳақида қўшимча маълумотлар эълон қилинди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар қилинди.

Кадр: Telegram / @zamonuz

Маълум қилинишича, бобо ва невара жасадини топиш бўйича ёнғин қутқарув отряди томонидан қидирув ўтказилган. Жараённинг аввалида улар сувга ташлаган ҳудудда ғаввослар сув остида қидирув олиб борган. Улар сувга ташлаган жойидан топилмаганлиги сабабли қутқарув гуруҳи 2 га бўлиниб қидирув олиб борилган. Биринчи гуруҳда моторли қайиқ билан сув устида, иккинчи гуруҳ сув остида қайиқ ортидан қидирувни давом эттириб кетган.

Қайиқ билан бир кунда 5 километр, сув остида 2 километр масофада қидиув олиб борилган. Шу тартибда 9 кун давомида қидирув жараёни давом этган. Чўкиш содир бўлган жойдан тахминан 10 километр узоқликда, сувнинг ўнг қирғоғида набиранинг жасади, бундан 100 метр масофада бобонинг жасади топилган.

Ҳозирда қизнинг нима сабабдан сувга ташлагани масъул шахслар томонидан ўрганилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда ухлаб ётган акасини ўлдириб, жасадни бўлакларга бўлган ҳолда каналга оқизиб юборган ука қўлга олингани ва Андижонда маст фуқарони болта билан уриб ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар