Андижонда ўтган 9 ойда салкам 6,5 млн долларлик атиргул экспорт қилинди

Андижон вилояти ўтган 9 ой давомида 6 миллион 400 минг долларлик атиргул экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «agro.net»

Таъкидланишича, ўтган 9 ой давомида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 19 миллион 800 минг долларга тенг бўлган 13,8 миллиард дона атиргул экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 15 миллион 800 минг доллар (7,9 миллиард дона атиргул)га ошган.

Қўмита маълумотларига кўра, ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп атиргул экспорт қилган давлатлар:

  • Қирғизистон — 19 миллион 500 минг доллар;
  • Россия — 135 минг 800 доллар;
  • Қозоғистон — 120 минг 700 доллар;
  • Тожикистон — 60 минг 500 доллар;
  • Туркия — 8 минг 900 доллар.

Маълумот ўрнида, ўтган 9 ой мобайнида ҳудудлар орасида Андижон вилояти энг кўп, яъни қиймати 6 миллион 400 минг долларга тенг бўлган 3,8 миллиард дона атиргул экспорт қилган. Ўзбекистон атиргул экспортини 19 миллион 800 минг долларга етказди. Андижон (32,3 фоиз) ва Наманган (22,1 фози) вилоятлари республикадаги жами атиргул экспортида 55 фоиз улушга эга.

Аввалроқ Самарқандда ўтган 9 ойда қарийб 2 миллион долларлик қалампир экспорт қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар