Тошкент шаҳри ва вилоятида энг яхши ёнилғи қуйиш шохобчалари аниқланди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан 6 ноябрь, жума куни намунали ва белгиланган талаблар асосида қурилган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси (AГТКС), газ қуйиш станцияси (AГҚС) ва ёнилғи қуйиш станциялари (AЁҚШ)ни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, республика бўйича мавжуд 4 мингдан ортиқ автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг 800 тасида (20 фоиз)дагина замонавий санитария-гигиена шохобчалари мавжуд бўлган. Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан 2020 йилнинг 2—20 сентябрь кунлари амалга оширилган такрорий хатлов ва ўрганишлар якунларига кўра республикадаги барча автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларининг замонавий санитария-гигиена шохобчалари билан таъминланиш кўрсаткичи 20 фоиздан қарийб 70 фоизга кўтарилишига эришилган.

Фото: «Tez News»

«Биз Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ёнилғи (метан, пропан, бензин) қўйиш станцияларида санитар-гигиеник шохобчаларнинг намунавий усулда, архитектуравий талабларга асосланиб қўрилганлиги ва санитария талабларига жавоб бериши юзасидан республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиб, 2019 йилдан буён ўрганиш ишларини олиб бориб келмоқдамиз. Шу пайтгача хатловлар асосида ўрганилган станцияларнинг 3000 мингдан ортиғи намунавий типда қурилганлиги, 1066 тасида камчиликлар борлиги ва 246 тасида эса умуман санитерик-гигиеник шохобчаларнинг мавжуд эмаслиги аниқланди.

Хўш, белгиланган талабларга нималар киради? Ўша шохобчада нафақат ҳожатхонаси, балки ошхона ва савдо дўконининг бўлиши, уларнинг тозалигига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиши лозим. Бу билан йўловчилар — Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик сайёҳларга янада қулайлик яратиб берган бўламиз. Бугунги тадбиримиз ҳам қарорнинг 19-бандида белгилаб берилган. Шунга асосан, 2020 йил якуни билан энг яхши ёнилғи қуйиш шохобчаларини аниқлаб олдик ва уларни тақдирладик», — деди қўмитанинг ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Муҳайё Ҳайитова.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, тадбирда автомобилларга ёнилғи қуйиш станциялари раҳбарларига махсус статуэтка ва дипломларни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фахриддин Давруков топширган. Унга кўра Тошкент шаҳри бўйича фаолияти намунавий деб:

  • «Lukoil Uznefteprodukt» MCHJ — «Энг яхши AЁҚШ»
  • «Deluxe trans servis» MCHJ — «Энг яхши AГҚС»
  • «Gaz invest project» MCHJ — «Энг яхши AГТКС » топилган.

Фото: «Tez News»

Шунингдек, Тошкент вилояти бўйича фаолияти намунавий деб:

  • «Fortune gas service» MCHJ — «Энг яхши AЁҚШ»
  • «Golden gaz oil» MCHJ — «Энг яхши AГҚС»
  • «Barhayot plus» MCHJ — «Энг яхши AГТКС» топилган.

Фото: «Tez News»

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фахриддин Давруковнинг сўзларига кўра келгусида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларидаги AЁҚС, AГҚС ва AГТКСларнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг «Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларига мувофиқ ўрганилади ҳамда бошқа ҳудудларида ҳам намунавий ёнилғи қуйиш шохобчаларини тақдирлаш ишлари давом этади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрда «Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 793-сонли қарори эълон қилинган. Унга кўра республикадаги сайёҳлар келадиган объектлар ва автомагистраллар бўйларида замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳамда имконияти чекланган шахслар қулай ва тўсиқсиз фойдаланиш имкониятлари яратилган санитария-гигиена шохобчаларини барпо қилиш ва эксплуатация топшириш зарурияти белгиланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 сентябрдан ҳожатхонаси йўқ АЁҚШларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар