БМТ: Судан, Жанубий Судан ва Чадни аёвсиз очлик кутмоқда

БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори  Синди Маккейн Судан, Жанубий Судан ва Чадни аёвсиз очлик кутаётганини маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС келтириб ўтди.

«Судан, Жанубий Судан ва Чадда 25 млн.дан ортиқ одам озиқ-овқат соҳасида тезлик билан оғирлашиб бораётган вазиятга дуч келишди. Мен уруш ҳаракатларини тўхтатишга ва гуманитар ташкилотлар одамлар ҳаётини қутқариши учун имкон беришга қатъиян чақираман», – деди Маккейн.

Маълум бўлишича, ЖООД уруш ҳаракатлари ва хавфсилзлик шароитлари йўқлиги туфайли Судан аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича фавқулотда ёрдам кўрсата олмаяпти.

«Сабаблардан бири — Судан ҳукумати мамлакатга Чад ва Жанубий Судан чегаралари орқали ёрдам кўрсатишни тақиқлаяпти. Шу сабабли, тобора кўпроқ одам Судандан Чад ва Жанубий Суданга қочиб кетмоқда, бироқ бу мамлакатларда улар учун гуманитар ёрдам етмаяпти», – дейилган хабарда.

Мавжуд маълумотларга кўра, сўнгги 10 ой ичида 600 дан ортиқ одам Судандан Жанубий Суданга қочиб ўтган.

Янгиликлар