Сенатор Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтидаги тест синовлари учун яратилган шароит билан танишди

Сенатор Шавкат Жалолов 7 сентябрь, душанба куни тест синовларида муаммоли ҳолатларни аниқлаш учун Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтига борди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сенати ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Жалолов ва халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги шароитларни яхшилаш, тест синовлари топширишда конун бузилиши ва муаммоли ҳолатларни аниқлаш мақсадида Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтида бўлди.

Шунингдек, имтиҳонга тайёргарлик жараёнларига эътибор қаратилиб, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Маълумот учун, 2020 йилда мазкур олий ўқув юртига жами 10 650 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДТМ томонидан тест синовида телефондан фойдаланган абитуриентга тегишли чора кўрилиши ҳақида хабар берилган эди. Шу билан бирга, хориждан Ўзбекистон ОТМларига ўқишини кўчираётган талабалар учун имтиҳон тартиби маълум қилинди.

Аввалроқ Шерзод Шерматов Самарқанд шаҳридаги, Қўшработ туманидаги ва Нурободдаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.